Пандемия фонида дунёдаги йирик IT-компаниялар рекорд даражада пул ишлашди


Пандемия фонида дунёдаги йирик IT-компаниялар рекорд даражада пул ишлашди

EFFECT.UZ
Пандемия фонида дунёдаги йирик IT-компаниялар рекорд даражада пул ишлашди

Пандемия фонида дунёдаги йирик IT-компанияларнинг капитализация қиймати рекорд даражада кўтарилди

АҚШнинг энг йирик бешта технологик корпорацияси — Microsoft, Apple, Amazon, Alphabet ва Facebook’нинг умумий бозор капитализация қиймати рекорд даражага кўтарилиб, 5,6 триллион долларга етди. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур компанияларнинг акциялари нархи март ойида бошқа компанияларники каби тушиб кетган. Шундан сўнг уларнинг нархи ошиб, инқирозгача бўлган кўрсаткичдан ҳам юқорига кўтарилди.

Март ойидаги нархлар қулашидан кейин мазкур компанияларнинг умумий капитализацияси 1,7 триллион долларга ёки 43 фоизга ўсган. Бу эса АҚШ компаниялари ўсишининг ўртача кўрсаткичидан юқори ҳисобланади. Ўртача кўрсаткич 33 фоизни ташкил қилган.

Шу туфайли S&P 500 биржаси индексидаги компаниялар умумий капитализациясида технологик гигантларнинг улуши ошган ва улар мазкур биржадаги компаниялар умумий қийматининг 24 фоизини ташкил қилмоқда. Бу эса инқирозгача бўлган даврдаги кўрсаткичдан уч фоиз юқори ҳисобланади.

Пандемия фонида дунёдаги йирик IT-компаниялар рекорд даражада пул ишлашди
writer

BATAFSIL BU SAHIFADAN TOPASIZ
Author: writer

Related Post

Интернет тезлиги бўйича янги рекорд ўрнатилди

Интернет тезлиги бўйича янги рекорд ўрнатилди EFFECT.UZИнтернет тезлиги бўйича янги рекорд ўрнатилди Монаш университети, Свинберн технология университети ва Мельбурн Қироллик технология университети (МҚТУ) тадқиқотчилари муҳим ютуқ ҳақида маълум қилдилар. Мутахассисларнинг

90 долларга 128 ГБ хотирали смартфон чиқди!

90 долларга 128 ГБ хотирали смартфон чиқди! EFFECT.UZ90 долларга 128 ГБ хотирали смартфон чиқди! Apple корпорацияси квадрат блокли камерага эга iPhone-ни тақдим этишга улгурмай туриб, хитойлик компания унга ўхшаш Cubot X20 Pro смартфонини чиқарган ва атиги 200

Googleʼdan keyin Apple ham Oʻzbekistonga soliq toʻladi

Googleʼdan keyin Apple ham Oʻzbekistonga soliq toʻladi EFFECT.UZGoogleʼdan keyin Apple ham Oʻzbekistonga soliq toʻladi Tarixdagi eng yirik kapitallashgan korporatsiya – Apple Distribution International Limited Oʻzbekistonda ixtiyoriy ravishda QQS toʻlovchisi sifatida