Танзила Нарбаева Каттақўрғонда бир нечта корхоналар фаолияти билан танишди. Хулосалар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади


Танзила Нарбаева Каттақўрғонда бир нечта корхоналар фаолияти билан танишди. Хулосалар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади

EFFECT.UZ
Танзила Нарбаева Каттақўрғонда бир нечта корхоналар фаолияти билан танишди. Хулосалар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Каттақўрғон шаҳрига ташрифи чоғида аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти учун зарур шароитлар яратиш масалаларига эътибор қаратди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Сенат Раиси “Metall Solution Technologies” МЧЖ қўшма корхонаси фаолияти билан танишди. Ушбу муассаса 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, у ерда асосан саноат соҳасидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Корхона йилига ўртача 960 тонна мис ва рухни қайта ишлаб, йиллик 4.5 млн. АҚШ долларлик экспорт қилиш имкониятига эга.

Шу билан бирга, Танзила Нарбаева шаҳардаги “Kattakurgan oil” МЧЖга борди. Мазкур корхона 2020 йилда ўз фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, саноат соҳасидаги озиқ-овқат, ноанъанавий мойли экинлардан ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхонага 2019 йилда хорижий кредит линияси ҳисобидан 400 минг АҚШ доллари маблағи ҳисобига Хитойдан керакли асбоб-ускуналар келтирилган.





Шундан сўнг Сенат Раиси ун маҳсулотлари, саноат соҳасидаги нефт-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан ҳам танишган. Танзила Нарбаева ушбу корхоналар фаолияти билан танишар экан, сўнгги йилларда ҳудудларни комплекс ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонларга берилаётган имтиёзлар бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётгани борасида сўз юритди. Шу мақсадда ҳудудларни секторларга бўлиб ишни ташкил этиш тизими жорий этилганлиги халқ билан манзилли мулоқотнинг йўлга қўйилишига имкон яратганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганишлар жараёнида тадбиркорлик субъектларининг молиявий, товар ва хом ашё ресурсларига, муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши жараёнларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинганди.

Шу жиҳатдан Сенат Раиси Танзила Нарбаева Каттақўрғон шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари билан ҳам учрашди. Учрашувда фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш, секторлар доирасида ишларни ташкил этиш сифатини ошириш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш ҳамда секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга оид масалалар муҳокама этилди.

Ишчи гуруҳнинг Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир ўрганишлар якуни юзасидан хулосаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади. Ўз навбатида, Ҳукуматнинг бу борада тегишли қарори қабул қилинади. Икки кун давомида Каттақўрғон шаҳрида бўлган Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Самарқандга ташрифи якунланди.

Танзила Нарбаева Каттақўрғонда бир нечта корхоналар фаолияти билан танишди. Хулосалар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади
writer

BATAFSIL BU SAHIFADAN TOPASIZ
Author: writer

Related Post

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади. Қадрли ва муҳтарам ватандошлар! Авваламбор, сиз азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни,

Шавкат Мирзиёев 258 нафар фуқарони афв этди

Шавкат Мирзиёев 258 нафар фуқарони афв этди EFFECT.UZШавкат Мирзиёев 258 нафар фуқарони афв этди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий

2020-2021 ўқув йилида ўтказиладиган тест синовлари қандай бўлади?

2020-2021 ўқув йилида ўтказиладиган тест синовлари қандай бўлади? EFFECT.UZ2020-2021 ўқув йилида ўтказиладиган тест синовлари қандай бўлади? 2020 йил абитуриентларнинг уйидан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтишини ташкил этиш, тест топшириқларини соддалаштириш, кириш