Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби қандай бўлади? – Мутахассис жавоби


Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби қандай бўлади? – Мутахассис жавоби

EFFECT.UZ
Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби қандай бўлади? – Мутахассис жавоби

Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси Дилноза Зокирова Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 704-сонли қарори бўйича муҳим саволларга жавоб берди.

1. Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатишда агар тижорат ташкилотининг кредиторларни талабларини қондириш учун пул маблағлари ҳамда мол-мулки етарли бўлмаса тугатиш жараёни қандай тартибда амалга оширилади?

Жавоб: Мазкур ҳолатда тугатувчи томонидан тижорат ташкилотини банкрот деб топиш тўғрисида иқтисодий судга мурожаат қилиниши лозим.

2. Ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини бошқа ташкилотга ҳам бераманми?

Жавоб: Хизмат кўрсатувчи банкка ва хорижий валютадаги маблағлари жамланадиган банкка.

3. Корхонамни харакатсиз холатга тушганлиги тўғрисида Давлат хизматлари марказидан алоқа хати келди. Бу нима?

Жавоб: Корхонанинг тўққиз ой мобайнида банк ҳисобварақларига пул маблағлари тушмаганлиги ҳамда солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлигингиз сабабли ҳаракитсиз холатга тушгансиз.

4. Корхонани тугатилганлиги тўғрисида қарордан Давлат солиқ хизматига бераманми?

Жавоб: Йўқ. Рўйхатдан ўтказувчи орган уч иш куни ичида солиқ, статистика ва Халқ банкининг тегишли тартибда хабардор қилади.

5. Корхонани қанча муддатда тугатиш ишларини якунлашим керак?

Жавоб: Умумий муддати олти ойдан ошмаслиги керак.

6. Корхонада тугатиш ишлари якунланди нима ҳужжатларни тақдим этаман?

Жавоб: Қуйидаги ҳужжатларни тақдим этасиз.

-тижорат ташкилотининг барча ҳисоб варақлари ёпилганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банкларнинг маълумотномалари;

-тижорат ташкилотининг муҳр ва штамплари (агар мавжуд бўлса);

-ваколатли орган томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотнома (агар мавжуд бўлса);

-тижорат ташкилоти ҳужжатларининг давлат архивига топширилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тижорат ташкилотлари бундан мустасно).

7. Неча кунда тугатилганлиги тўғрисида ҳужжатни оламан?

Жавоб: Уч иш кунида.

8. Давлат Солиқ хизмати томонидан неча кунда текширишга чиқади?

Жавоб: Солиқ органи томонидан уч иш куни текширишга киришади ва унинг муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги белгиланган.

9. Корхонанинг ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати қанча муддатни ташкил этади?

Жавоб: Рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги керак.

10. Тижорат ташкилотини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида ким хабардор қилади?

Жавоб: Рўйхатдан ўтказувчи орган уч иш кунида корхонанинг муассисларига (қатнашчиларига) Тизимда тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида хабарнома юборади.

11. Оралиқ баланси ким томонидан тузилади?

Жавоб: Корхона муассислари ёки иштирокчилари томонидан тузилади.

Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби қандай бўлади? – Мутахассис жавоби
writer

BATAFSIL BU SAHIFADAN TOPASIZ
Author: writer

Related Post

Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиб, директорни шарманда қилган ҳоким ўринбосари катта жаримага тортилди

Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиб, директорни шарманда қилган ҳоким ўринбосари катта жаримага тортилди EFFECT.UZЎқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиб, директорни шарманда қилган ҳоким ўринбосари катта жаримага тортилди Бўка тумани ҳокими ўринбосари

Қайси вилоятда қанча одам уй карантинига олингани маълум бўлди

Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов Ўзбекистонда карантинга олинган шахслар сонига оид рақамларни очиқлади, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири. «Жорий йилнинг 27 февралидан 22 мартига қадар республикага чегара орқали кириб…

Жиззахда Spark шинаси ёрилиб кетиши оқибатида, 27 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Жиззахда Spark шинаси ёрилиб кетиши оқибатида, 27 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди EFFECT.UZЖиззахда Spark шинаси ёрилиб кетиши оқибатида, 27 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди Жиззахда “Спарк” ҳайдовчиси ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди, дея