Коронавирус Ўзбекистон аҳолиси орасида: 22 майнинг асосий хабарлари


Коронавирус Ўзбекистон аҳолиси орасида: 22 майнинг асосий хабарлари

EFFECT.UZ
Коронавирус Ўзбекистон аҳолиси орасида: 22 майнинг асосий хабарлари

Кеча, 22 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3036 (+8) нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Навоий вилоятида, 1 нафари Тошкент вилоятида аниқланган бўлиб, инфекция юқтирган яна 1 нафар фуқаро эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади.

Касаллиги қайд этилганларнинг 7 нафари аҳоли орасидан аниқланди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 2492 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил этмоқда.

22 май куни касаллиги тасдиқланган 69 нафар кишининг 14 нафари хориждан келган, 9 нафари карантин муассасаларидан, 46 нафари эса аҳоли орасидан аниқланди. Ҳозирда эса Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудидаги даволаш муассасаларида 531 нафар бемор даволанмоқда.

СОАТ 10:00. +39

Соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3006 (+39) нафарни ташкил қилди. Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 6 нафари хориждан келган шахслар (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 28 нафари эса аҳоли орасидан қайд этилди.

Аҳоли орасидан аниқланган ҳолатларнинг 13 нафари Самарқанд, 15 нафари эса Навоий вилоятларига тўғри келади. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

СОАТ 16:30. +22

22 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3028 (+22) нафарни ташкил қилди. Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 11 нафари эса аҳоли орасидан қайд этилди. Карантинда бўлган фуқароларнинг 6 нафари чет этдан келган, 5 нафари эса касалликни беморлар билан мулоқот орқали юқтириб олган. Аҳоли орасидан аниқланган ҳолатларнинг барчаси Самарқанд вилоятига тўғри келади. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

ТУЗАЛГАНЛАР +85

Наманган вилоятида 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди. Соғайиб чиққанларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот қилиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 3 нафари эркак, 2 нафари аёллардир. Касалликдан фориғ бўлганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (4 нафари Наманган туманидан, 1 нафари эса Наманган шаҳридан). Улар орасида энг ёши каттаси 84 ёшда бўлса, энг кичиги 48 ёшда.

БУХОРО “ЯШИЛ” ҲУДУДГА АЙЛАНДИ

Бухоро вилоятида 2, Самарқанд вилоятида 24, жами 26 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилган. Таъкидлаш жоизки, Бухоро вилоятида реабилитацияга кузатилган 2 нафар инсон ҳозирча ушбу ҳудуддаги коронавирус инфекциясига чалинган сўнги беморлар саналади.

Иккиси ҳам Бухоро шаҳридан ва коронавирус инфекциясини беморлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Бири 53 ёшдаги аёл бўлса, иккинчиси эса 6 ёшли қизалоқ. Шундай қилиб, вилоятда 442 нафар касалланиш ҳолати қайд этилган бўлса, фидокор шифокорларимиз саъй-ҳаракатлари билан бугунги кунда уларнинг барчаси бутунлай дарддан фориғ бўлишди.

Самарқанд вилоятида соғайганларнинг 11 нафари эркак, 13 нафари эса аёллардир, уларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Шунингдек, тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (8 нафари Самарқанд шаҳридан, 5 нафари Оқдарё туманидан, 4 нафари Самарқанд туманидан, 2 нафардан Пайариқ ва Иштихон туманларидан, 1 нафардан Тойлоқ, Пастдарғом ва Жомбой туманларидан). Улар орасида энг ёши каттаси 51 ёшда бўлса, энг кичиги 2019 йилда туғилган. Самарқанд вилоятида шу пайтга қадар 178 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 202 нафарга етди.

ТОШКЕНТДА ТУЗАЛГАНЛАР

Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар, жами 25 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилган.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 12 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 10 нафари эса чет элдан келган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, клиникага ётқизилган.

Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, тузалганларнинг 11 нафари Тошкент вилоятидан, 4 нафари Сурхондарё вилоятидан, 3 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Қашқадарё вилоятидан, 1 нафардан Наманган ва Фарғона вилоятларидан. Беморлардан 12 нафари эркак, 10 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганлар 1 нафардан Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Наманган вилоятларидан. Тузалганларнинг 1 нафари 52 ёшли эркак, 2 нафари 59 ёшли аёл ва 10 ёшли қизалоқ.

Улардан 2 нафари чет элдан келган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, клиникага ётқизилган, 1 нафар фуқаро эса касалликни коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олган. Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 848 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 873 нафарга етди.

НАМАНГАН, АНДИЖОН, САМАРҚАНД

22 май куни Наманган вилоятида яна 9, Андижон вилоятида 4, Самарқанд вилоятида 16, жами 29 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилган. Шундай қилиб Наманган вилоятида COVID-19 дан фориғ бўлганлар сони 233, Андижон вилоятида 167, Самарқанд вилоятида эса 218 нафарга етди.

22 май куни Ўзбекистонда 85 нафар фуқаро тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Айни пайтда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2492 нафарни ташкил этмоқда. 15 мартдан бери 13 киши вафот этди.

Коронавирус Ўзбекистон аҳолиси орасида: 22 майнинг асосий хабарлари
writer

BATAFSIL BU SAHIFADAN TOPASIZ
Author: writer

Related Post

Oʻzbekistonda koronavirusdan tuzalganlar 2141 nafarga yetdi

Oʻzbekistonda koronavirusdan tuzalganlar 2141 nafarga yetdi EFFECT.UZOʻzbekistonda koronavirusdan tuzalganlar 2141 nafarga yetdi Bugun, 15-may kuni Namangan viloyatida 5 nafar bemor tuzaldi, ular orasida 3 yoshli qizaloq ham bor, deya xabar

Oʻzbekistonda bir kunda 59 kishi koronavirusga chalindi

Oʻzbekistonda yana 17 kishida koronavirus infeksiyasi aniqlangan maʼlum boʻldi. Bu haqda SSV matbuot xizmati xabar… The post Oʻzbekistonda bir kunda 59 kishi koronavirusga chalindi appeared first on EFFECT.UZ.

Afrikada koronavirusga chalinganlar soni 50 mingdan oshdi

Afrikada koronavirusga chalinganlar soni 50 mingdan oshdi EFFECT.UZAfrikada koronavirusga chalinganlar soni 50 mingdan oshdi Afrikada koronavirusga chalingan odamlar soni oshmoqda. Bu haqda  РИА Новости xabar bermoqda. Jahon sogʻliqni saqlash tashkilotining