Ўзбекистонга Цемент импорт қилишга рухсат берилди


Ўзбекистонга Цемент импорт қилишга рухсат берилди

EFFECT.UZ
Ўзбекистонга Цемент импорт қилишга рухсат берилди

2020 йилнинг 23 майдан Ўзбекистонга цемент олиб келинишидаги чекловлар олиб ташланди.
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 309-сон қарорида белгилаб қўйилди.

Хабарларда ёзилишича, Республикада амалга оширилаётган қурилиш ишларини тақчил қурилиш материаллари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида қабул қилинган ушбу қарор билан карантин даврида жорий этилган муайян чеклов бекор қилинмоқда.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва “Ўзсаноатқурилиш материаллари” уюшмасининг 2020 йилнинг 23 майидан мамлакатимизга цемент олиб келинишини тиклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Давлат божхона қўмитасига тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт бўйича цемент олиб киришда зарур ҳужжатларнинг тезкор расмийлаштирилишини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 246-сон қарорига мувофиқ мамлакатимизга цемент импорти вақтинча тўхтатилган эди.

Ўзбекистонга Цемент импорт қилишга рухсат берилди
Abror

BATAFSIL BU SAHIFADAN TOPASIZ
Author: Abror

Related Post

Сергели ҳокимлигидан Ўзгариш кўпригигача бўлган йўл ёпилди

Сергели ҳокимлигидан Ўзгариш кўпригигача бўлган йўл ёпилди EFFECT.UZСергели ҳокимлигидан Ўзгариш кўпригигача бўлган йўл ёпилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сергели туманида ёпилган йўл ҳақида маълумот берди. “Ҳурматли Сергели туман аҳолиси! Бугун кун

Диққат! Ўзбекистонда карантин 10 майгача узайтирилди

Республика ҳудудида коронавирусга қарши комплекс чора-тадбирлар ва энг асосийси масъулиятни чуқур ҳис қилган аҳоли томонидан ўзини яккалаш ҳаёт тарзига ўтганлиги ва «ижтимоий масофаланиш» тамойилига амал қилиши аниқ самара бермоқда. Амалга оширилаётган карантин…

150 миллиард сўм 80 мингта доимий иш ўрни яратишга йўналтирилди

150 миллиард сўм 80 мингта доимий иш ўрни яратишга йўналтирилди EFFECT.UZ150 миллиард сўм 80 мингта доимий иш ўрни яратишга йўналтирилди Ўзбекистон Республикаси президенти раислигида 26 май куни инвестиция масалалари бўйича