“Интер” ва “Наполи”да ишлаган мураббий вафот этди


“Интер” ва “Наполи”да ишлаган мураббий вафот этди

EFFECT.UZ
“Интер” ва “Наполи”да ишлаган мураббий вафот этди

“Интер” клубида фаолият юритган Луижи Симони 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақида “нерадзуррилар” матбуот хизмати маълум қилди.

“Футбол дунёси ажойиб ва буюк инсонни йўқотди. Биз сени соғинамиз, ҳайр Луижи”, — дея изоҳ қолдирилган миланликлар расмий саҳифасида. 

Симони мураббийлик соҳасига келишидан аввал футболчи бўлган. “Наполи” билан Италия кубоги соҳиби, “Женоа” сафида Б серия ғолиби бўлган.

Мураббий сифатида 1998 йил энг яхши италиялик мураббий дея тан олинган. “Интер”ни УЕФА Кубогида чемпион қилган.

Шунингдек, Симони “Наполи”, “Сиена”, “Торино” сингари жамоаларни ҳам бошқарган.

Маълумот учун, Луижи ўтган йили инсултга чалинганди.

“Интер” ва “Наполи”да ишлаган мураббий вафот этди
Нодиржон Абдурасулов

BATAFSIL BU SAHIFADAN TOPASIZ
Author: Нодиржон Абдурасулов

Related Post

Давлатга тегишли бўлган 6та Ўзбкеистон Суперлигаси клуби сотувга қўйилади

Давлат улуши бор Ўзбекистондаги олтита футбол клуби сотувга қўйилади, дея манба келтирмоқда «GoSport». Иқтисодиётда давлат иштирокини тубдан қисқартириш, давлат акция пакетлари (улушлари)ни сотиш орқали хусусий сектор ривожланиши учун шароит яратиш

“Ювентус” Роналдунинг коронавирусга топширган тест таҳлил натижасини олди

Бу ҳақда A Bola хабар қилади. Туринликлар жамоадаги барча футболчиларнинг COVID-19 инфекциясига топширган тест натижаларини олди. Манбага кўра, ҳозирда Португалияда бўлиб турган жамоа юлдузи Криштиану Роналдуда коронавирус аниқланмаган. Яъни, унинг

Роналду – 1000! Месси – 1000!

Бироз олдин, Испания чемпионатининг 25-тури доирасида “Барселона” ўз майдонида “Эйбар”ни қабул қилиб, Лионель Мессининг покери ҳамда Артурнинг голлар эвазига 5:0 натижаси билан зафар қучди. Месси гол+пас системаси бўйича ўз натижасини