«ЎРИКЗОР» САВДО МАЖМУАСИДА КОРОНАВИРУС ИНФЕЦИЯСИ АНИҚЛАНДИ. БОЗОР ВАҚТИНЧАЛИК ЁПИЛДИ…


«ЎРИКЗОР» САВДО МАЖМУАСИДА КОРОНАВИРУС ИНФЕЦИЯСИ АНИҚЛАНДИ. БОЗОР ВАҚТИНЧАЛИК ЁПИЛДИ…

 

Тошкент шаҳридаги барча деҳқон бозорлари ва йирик савдо мажмуалари ишчи-ходимлари, сотувчилари ҳамда юк ташувчиларидан профилактика мақсадида коронавирус инфекциясига лаборатория таҳлиллари учун суртма намуналари олиш ишлари ташкил этилди.

Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Малика Қудратхўжаева:

— Куни кеча “Ўрикзор“ савдо мажмуаси МЧЖда жами 789 нафар фуқародан суртмалар олинган. Таҳлил натижаларига кўра, мазкур савдо мажмуасидаги озиқ-овқат дўконида сотувчи бўлиб ишловчи фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Айни пайтда ушбу бемор билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар ўрнатилган тартибда қатъий карантин кузатувига олинди.

Шунга кўра, “Ўрикзор” савдо мажмуасида эпидемиологик суриштирув ишларини ўтказиш ҳамда касаллик тарқалишининг олдини олиш, санитар тозалаш ва зарарсизлантириш ишларини ўтказиш мақсадида савдо мажмуаси фаолияти вақтинча тўхтатилди.

BATAFSIL BU SAHIFADAN TOPASIZ
Author: Olimjon Hayit

Related Post

ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАРНИНГ 68 ФОИЗИ ТУЗАЛДИ…

ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАРНИНГ 68 ФОИЗИ ТУЗАЛДИ…   BATAFSIL BU SAHIFADAN TOPASIZ Author: Olimjon Hayit

ҲАМШИРА БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН ҚАЙ ТАРЗДА ЎЛИМ ТОПИШИНИ ГАПИРИБ БЕРДИ…

  Лондондаги касалхоналардан бирида коронавирус юқтириш туфайли ётқизилган беморларга қаровчи 42 ёшли ҳамшира Хуанита Нитла бу хасталикдан азобланаётган беморларнинг қай тарзда ўлим топишини гапириб берди. Ҳамширанинг айтишича, беҳуш ётган бемор

Туркияда пандемия сабабли кўчада қолиб кетган ўзбекистонликлар: «Ҳатто ейишга нонимиз йўқ бўлиб қолди»

Туркияда пандемия сабабли кўчада қолиб кетган ўзбекистонликлар: «Ҳатто ейишга нонимиз йўқ бўлиб қолди» Карантин сабабли хорижда қолиб кетган юртдошларимиз талайгина. «Kun.uz» мухбири Жамшид Ниёзов авиақатновлар тикланмаётганлиги сабабли Туркиядан Ўзбекистонга қайтолмаётган