Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар 2525 нафарга етди


Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар 2525 нафарга етди

EFFECT.UZ
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар 2525 нафарга етди

Тошкент шаҳрида 33 нафар бемор тузалди, жами соғайганлар сони 2525 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар берди ССВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 17 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар, жами 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилган.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 9 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 8 нафари эса чет элдан келган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, клиникага ётқизилган.

Ҳудудлар кесимида, тузалганларнинг 10 нафари Тошкент вилоятидан, 3 нафари Сурхондарё вилоятидан, 2 нафардан Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятидан. Беморлардан 10 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг 4 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 12 нафари эса чет элдан келган ва карантинга олинган.

Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, клиникага ётқизилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, тузалганларнинг 4 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафардан Самарқанд, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридан, 1 нафардан Фарғона, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхондарё, Андижон вилоятларидан ҳамда 1 нафари Тожикистон Республикасидан. Беморлардан 12 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 63 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йилда туғилган.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 873 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 906 нафарга етди. Шундай қилиб, Республика бўйлаб коронавирус  инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2525 нафарни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар 2525 нафарга етди
writer

BATAFSIL BU SAHIFADAN TOPASIZ
Author: writer

Related Post

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3006 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3006 нафарга етди 2020 йил 22 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3006 (+39) нафарни ташкил қилмоқда. Аниқланган янги

РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ…

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян

Rossiya fuqarolari Chirchiqda karantinda saqlanmoqda

22 nafar tranzit yoʼlovchilari karantin yakunlanganidan keyin Uzbekistan Airways aviakompaniyasining reyslari bilan oʼz mamlakatlariga uchib ketishadi.