Ўзбекистондаги маҳлуқ энди қозоғистонликларни қўрқитяптими? (видео)


Ўзбекистондаги маҳлуқ энди қозоғистонликларни қўрқитяптими? (видео)

EFFECT.UZ
Ўзбекистондаги маҳлуқ энди қозоғистонликларни қўрқитяптими? (видео)

Ғарбий Қозоғистон аҳолиси томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилган “йўлдаги маҳлуқ” сарлавҳаси остидаги видео қўшни Россияда тасвирга олинганлиги айтилди. Бу ҳақда Factcheck.kz хабар берди.

Youtube’га жойлаштирилган видео остидаги изоҳларда фойдаланувчилар ушбу видео 2019 йилнинг 12 декабрдан эрта юкланганлиги ҳақидаги асл хабарни ҳавола қилишган. Видео Россиянинг “Регионы Онлине” интернет-нашрининг Youtube каналида эълон қилинган.

 

Нашр ўз веб-сайтида видео Доғистон фуқароси томонидан ушбу минтақадаги кимсасиз йўллардан бирида машина ҳайдаб кетаётган вақтда суратга олинганлигини маълум қилган.

“Ушбу вирусли видео ижтимоий тармоқларда ва оммавий ахборот воситаларида биринчи марта пайдо бўлмаяпти. Бир йил олдин у Россия интернет сегментида бир неча бор пайдо бўлди ва ҳар сафар янги муаллифлар остида одамларга кўрсатилди. Масалан, худди ўша видео, аксар ҳолларда Липецск вилоятида олинганлиги айтилади. Хулоса шуки, ушбу ахборот сохта. Видео бир йил олдин Россияда суратга олинган ва Қозоғистон билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Эҳтимол, бу арвоҳ бўлиши мумкин”, деб ёзади мақола муаллифлари, Доғистондан сохта хабарлар мунтазам равишда Қозоғистон ахборот маконига кириб боришини таъкидлаган ҳолда.

Ушбу видео ёзув, Ғарбий Қозоғистон вилояти Ханкол қишлоғи аҳолиси томонидан қизнинг арвоҳи аҳоли турар-жой атрофида “айланиб”, деразаларни тақиллатаётгани ва ўтиб кетаётган йуловчиларни қўрқитаётгани айтилиб, бир-бирига фаол равишда тарқатилган.

Агар бу хабарни Қоратоб тумани Жусандой қишлоқ округи ҳокими Талап Казиев оммага маълум қилмаганида, эҳтимол бу қадар кенг тарқалмаган бўлар эди. У ОАВга ёвуз руҳлардан халос бўлиш мақсадида садақа маросимини (қўчқор қурбонлик қилиш маросимини) ўтказиш учун маҳаллий аҳоли билан борганини айтди, аммо кейинчалик расмий бу маросим ҳар йили бўлиб ўтишини ва бу руҳ билан боғлиқ эмаслигини тушунтирган эди.

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Ғарбий Қозоғистон вилояти полиция бошқармаси Қоратоб тумани полициясига ушбу хабарларни текшириб, ойдинлик киритишни буюрган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари маҳаллий аҳолининг ҳеч бири йўлларда руҳ ёки арвоҳ кўрмаганлиги тўғриси ҳақида хабар берган ва миш-мишларни тарқатаётган фуқароларни топишга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги “Ҳуррият” маҳалласида қандайдир номаълум шахс кечалари фуқаролар тинчини бузиб, уларни қўрқитиб юргани, уни ушламоқчи бўлишганида томга қочиб кетгани, у жуда ҳам кучли ва чаққон, ҳаттоки тўрт оёқда юриши ҳақида турли хабар ва миш-мишлар тарқалган эди. Орадан вақт ўтиб, ушбу номаълум маҳлуқот тинчигани айтилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилгани ва бу суриштирувлар натижасида шов-шувларга сабаб бўлаётган бу ғайритабиий мавжудот эмаслиги ҳақида маълум қилди.

“Олинган излар бу одам эканлигини кўрсатмоқда. У ҳозиргача ҳеч қандай жиноий иш (ўғрилик, қотиллик, шикаст етказиш….) қилмаган. Шундай экан ортиқча ваҳима ва қўрқувга ҳожат йўқ”, дейилган хабарда.

Ўзбекистондаги маҳлуқ энди қозоғистонликларни қўрқитяптими? (видео)
coronavirus

BATAFSIL BU SAHIFADAN TOPASIZ
Author: coronavirus

Related Post

Нега Россияда олигархлар йўқ? Эксперт жавоб берадиНега Россияда олигархлар йўқ? Эксперт жавоб беради

Нега Россияда олигархлар йўқ? Эксперт жавоб беради EFFECT.UZНега Россияда олигархлар йўқ? Эксперт жавоб беради Россияда хусусий тузилмалар давлат билан таққосланадиган

Эртадан бошлаб Москва кўчаларида ниқоб тақиш шарт эмасЭртадан бошлаб Москва кўчаларида ниқоб тақиш шарт эмас

Эртадан бошлаб Москва кўчаларида ниқоб тақиш шарт эмас EFFECT.UZЭртадан бошлаб Москва кўчаларида ниқоб тақиш шарт эмас Москва кўчаларида мажбурий ниқоб