1-oктябр «Устоз ва мураббийлар куни» муносабати билан тайёрланган байрам сенарийси

1 oktabr ustoz va murabbiylar kuniga bag‘ishlangan bayram tadbirining ssenariysi.
23.09.2017
1-oктябр «Устоз ва мураббийлар куни» учун тадбир
24.09.2017
Show all

1-oктябр «Устоз ва мураббийлар куни» муносабати билан тайёрланган байрам сенарийси

 

1 – бошловчи: Ассалому алайкум, азиз устоз ва байрам тадбири мехмонлари!

2- бошловчи: Ассалому алайкум мехрибон мураббийлар! Хуш келибсизлар! Кадамларингизга хасанот!

1 – бошловчи: Бугун биз уз калб курини, куз нурини, мехр – мухаббатини, келажаги буюк юртга баркамол авлодларни – комил инсонларни тарбиялашдек масъулиятли вазифани зиммаларига олиб, бу олижаноб ишни шараф билан бажаришга бел боглаган устозларимизни, муаллиму – мураббийларимизни кутлаш, эъзозлаш максадида тупланганмиз.

2 – бошловчи: Укитувчилик азал – азалдан эътиборли касб хисобланади. Дунёнинг хеч кайси мамлакатида укитувчи – мураббийларга нисбатан бу кадар эътибор каратилмаган, эъзозланмаган. Мамлакатимизда Республика Президентининг Фармони билан 1997 йилдан бошлаб 1 октябрь «Укитувчи ва мураббийлар куни» умумхалк байрами сифатида нишонланиб келинмокда.

 1 – бошловчи: Жамиятнинг бугуни ва эртаси, унинг маданий – маърифий – маънавий салохияти таълим тизимининг кай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Таълим тизимидаги ислохотларнинг муваффакияти куп жихатдан укитувчи ва мураббийларнинг фидокорона мехнатларига боглик эканлиги барчамизга аён.

2 – бошловчи: Туғри айтасиз, укитувчиликнинг куп киррали, сермазмун, мураккаб фаолияти замирида ёш авлодни баркамол шахс сифатид тарбиялаш, уларни илм – фан сирларидан бохабар этиш каби мухим вазифалар ётади.

 

Кулимга каламни ушлатди илк бор,

Шу ондан калбимда бошланди бахор,

Ундан-да буюкрок, улугрок ким бор,

Устозим, устозим, Сизга минг таъзим.

 

 

 1 – бошловчи: Байрам тантанасини очиб бериш учун суз, таълим муассасаси рахбарига берилади.

Узбекситон Республикаси Давлат мадхияси янграйди, барча жонли ижрода жур булиб куйлайди.

Карсаклар.

2- бошловчи: Хурматли мехмонлар, азиз мураббийлар!

Навбат Сизлар учун тайёрланган байрам дастурининг бадиий кисмига.

 1 – бошловчи: Мархамат! Бугунки шодиёна, куй, кушик ва ракслар Сизлар учун янграйди.

 

Мустакил Ватаним, озод диёрим,

Калбимиз бахшида замонамизга.

Илгомчим узингсан, куйлар калб торим,

Жур булинг, азизлар, таронамизга.

2- бошловчи: Устоз деганда, хар кайси инсон кунглида чукур хурмат – эхтиром ва чексиз миннатдорчилик туйгулари, шу билан бирга, хеч кандай бойлик билан улчаб, адо килиб булмайдиган карздорлик хисси пайдо булади. Бу ёруг оламда онадек мехрибон, отадек гамхур, хар биримиз учун азиз ва муътабар булган улуг зот – бу муаллим ва мурраббийлардир. Бу буюк зотга халкимиз азалдан хурмат бажо этган.

Куръони Каримда: «Илмни берган ва юксалтирганларнинг икки дунёда ярлакаб, мартабалари улуг килинажак», – дейилган.

1 – бошловчи: Азиз халкимизнинг бир наклида: «Сен одамларга бир йил яхшилик килмокчи булсанг, бугдой эк, ун йил яхшилик килмокчи булсанг, таълим – тарбия бер» – дейилган. Шу боис кадимдан кишилар уз зурриётларини устоз кулига топширар эканлар. «Эти сизники, суяги бизники» деб устозга нисбатан ишонч билдиришган.

2- бошловчи: Оламнинг гултожиси инсон булса улар орасида суюклиси

устоз – муаллимдир. Устозлар хакида Суз кетганда беихтиёр бегубор болалигимиз, орзу – интилишларга тула болалик йилларимиз, илк бора кулимизга калам тутказган биринчи укитувчимиз куз олдимизда гавдаланади.

Бизларнинг хар бир саволимизга чукур эътибор ва босиклик билан жавоб берувчи, элнинг назаридаги биринчи муаллим. Сизларга бугун кулимизни куксимизга куйиб ташаккур айтамиз.

 1 – бошловчи:

Хаёт уммонида бамисли маёк

Йирокларга назар ташлар устозлар

Содик шогирдларга бераркан сабок

Доимо хак йулга бошлар устозлар.

2 – бошловчи:

Энг огир дамларда вазминлик билан,

Сабр ила матонат дарсин утарлар.

Эзгулик сингдириб дилларга хар дам,

Келажакка тотли мева тутарлар.

1 – бошловчи: Устоз кулимизга калам ушлатиб, хат – саводимизни чикаришда, мактаб хаёти давомида илм чуккиларини эгаллашимизда кумаклашади. Калб тубидан жой беради ва нихоят парвоз килишимизда бизга канот булади.

2 – бошловчи: Укитувчи энг азиз касб эгаси сифатида замонлар оша катта хурмат ва эъзозга сазовор булиб келган зотдир. У инсониятни факат илм ва маърифат сари юксакликка кутаражагини асрлар оша исбот этиб келаётган алломадир. Устозсиз шогирд – комил булиб балогатга етмаганидек, укитувчисиз жамият хам кемтик булиб, ривожлана олмайди.

1 – бошловчи: Халк таълими тизими нафакат моддий, балки илмий – услубий, янги педагогик технологияларни таълим жараёнига татбик этиш, болалар спорти хамда мусика ва санъатни ривожлантириш борасида хам такомилланиб бормокда. Максад битта – баркамол авлодни тарбиялаш ва бу вазифани бевосита амалга оширадиган укитувчини улуглаш, уларга етарли иш шароитларини яратишдир.

 2 – бошловчи: Мустакиллигимиз шарофати ила мамлакатимиз тарихида янги давр бошланди. Бу давр келажаги буюк Давлатнинг хар бир йили асрларга тенг 18 ёши билан кадрлидир.

Бу давр тарихи минг йиллар билан улчанадиган миллат, жахонни лол колдирган Амир Темур салтанати хакидаги чинакам тарихини тиклагани билан кадрлидир. Бу давр Дунё мамлакатлари орасида уз сузини айта олаётган ва жахон тараккиётига уз хиссасини куша олаётган бугунги юртдошларимиз билан, янги бунёдкорлик ишлари билан мукаддасдир. Дунё харитасида «Узбекистон» аталмищ мустакил диёрнинг пайдо булиши билан азиздир!

1 – бошловчи: Мухтарам Президентимизнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» китоби мамлакатимиз маънавий хаётида мухим урин эгаллагани шубхасиз. Ушбу китобда маънавиятнинг мазмун – мохияти, унинг инсон ва жамият хаётидаги урни ва ахамияти, бу мураккаб ва серкирра тушунчанинг назарий ва амалий томонлари хар томонлама кенг камровли фикр ва хулосалар оркали тахлил этилган. «Юксак маънавият – енгилмас куч» китобида баён этилган гоялар онгимизга она – юртга мухаббат, истиклолга садокат, миллий кадриятларимиз, анъана ва урф – одамларимиз, буюк аждодлар мероси ва халкимизнинг бугунги бунёдкорлик ишларига юксак эхтиром гоялари сари чорлайди.

1 – бошловчи:

Азалдан устозни улуглар халким,

Уларга эзгулик тиламок хакким,

Бунчалар буюксиз, бунчалар зукко

Умрингиз муъжиза – етмайди аклим.

2 – бошловчи:

Устозни эъзозлаш азалий одат,

Шогирдининг камоли устоз учун бахт.

Миллионлар калбида сунмас маёксиз,

Бир дуо тиламок инсоний бурчим.

(Устозларга аталган кушик ва раксларидан иборат дастури намойиш килинади.)

1 – бошловчи: Мухтарам Президентимиз «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида устоз муаллимлар хакида шундай таъкидлаган: «Инсон калбига йул, аввало, таълим – тарбиядан бошланади. Шунинг учун качонки бу хакда гап кетса, аждодларимиз колдирган бебахо меросни эслаш билан бирга

ота – оналаримиз катори биз учун энг якин булган яна бир буюк зот – укитувчи ва мураббийларнинг олижаноб мехнатини хурмат билан тилга оламиз. Ушбу сузлар кундан – кун уз исботини топиб бормокда.

 2 – бошловчи: Зеро бу юксак ишончни оклашда устоз – муаллимларимизнинг доимо тайёр эканликларига хеч шубха йук.

Сабр хам, токкат хам, бардош хам сизсиз,

Гох кувонч, го халам – куз ёш хам сизсиз.

Хар икки оламда куёш хам сизсиз.

Сиз менинг гурурим, ифтихорларим.

Тортилиб, уйланиб яшабсиз, билсам,

Бир умр куйманиб яшабсиз, билсам,

Эртам деб уйланиб яшабсиз, билсам.

Эй менинг фидойи, алп чинорларим.

 1 – бошловчи: Кадрли устоз! Хаёт китобини очувчи Сизсиз. Яхши – ёмон кунларимизнинг кузатувчиси хам Сиз. Сизни куриб шодланамиз. Юрагимиз, калбимиз билан Сизга талпинамиз устоз!

Мабодо хаётда кокилсак, хато килиб куйсак уларни тулдирувчи, тузатгувчи, унутгувчи хам сизсиз, азиз, муаллим.

2 – бошловчи: Дархакикат, устоз буюклар ичра буюк зот. Зотан ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Берунийларнинг хам илм оламига илк тета – поялари оддий укитувчи, устоз кумагида ташланган. Укитувчи – машъала. У узи ёниб, узгалар йулини ёритишга умрини багишлаган фидойи инсондир. Муаллим – матонат тимсоли. У мехр – мухаббат, эзгулик рамзи. Зеро, боланинг мургак калбига эзгулик уругини кадаган, илмга ташналик, ота – она, Ватанга мехр хиссини уйготадиган инсон – укитувчидир.

(Сахнада устозларга багишланган кушик ва ракс ижро этилади.)

 

 

 

 

1 – бошловчи: Муаллим, мураббий – муътабар, мухтарам зот. Уни муътабар килган – болаларга чексиз мехри, мухтарам килган – мухаббати.

Мактабга кадам куйган мургак калблар – нихоллар муаллим мехри, мухаббати, махорати ила улгаядилар, дунёни танийдилар. Шу сабаб уларни эъзозлаймиз, кадрлаймиз. Шоир айтганидек:

Дедилар: дунёда асли ким азиз?

Айтдилар: устоздир, устоз бегумон.

Тагин айтдиларки: азиз шубхасиз

Устоз кадрига етолган инсон.

2 – бошловчи: Устозлар! Бугун сизларни канча олкишласак, канча шарафласак шунча оз!

Сиз устозларнинг пойингизга гулдасталар сочиб хурматлаб эъзозласак арзийди.

Бугун Сизларни улуг айёмингиз билан яна бир бор муборакбод этамиз.

Барча илмларнинг калити сизда,

Саховат нури бор – бу калбингизда.

Отасиз, онасиз, хар угил – кизга

Устозим, устозим, Сизга минг таъзим.

1 – бошловчи: Азиз, мехрибон устозлар, сизларни яна бир бор байрамингиз билан чин калбимиздан табриклаймиз.

Сизларга саломатлик, баркамол авлодни тарбиялаш йулидаги машаккатли, лекин шарафли ишингизда улкан зафарлар ва омад, оилангизда эса тинчлик, омонлик ва шоду хуррамлик тилаймиз.

 2 – бошловчи: Шогирдларингиз ва фарзандларингиз камолини куриш барчангизга насиб этсин.

Шу билан «Укитувчи ва мураббийлар куни» умухалк байрам тадбири нихоясига етди.

Эътиборингиз учун рахмат, Сог булинг, омон булинг!

 

uz_UZUzbek